Рибосома
Эукарётик ҳужайра органеллалари:
|
Рибосома — бу оқсил биосинтезида қатнашадиган ҳужайранинг энг муҳим номембран органелласи. Рибосомада иРНК асосида аминокислоталардан ташкил топган оқсил занжири ҳосил бўлади. Бу жараён трансляция деб номланади. Рибосомаларнинг шакли сферик ёки эллипсоиддир, уларнинг диаметри прокариотларда 15-20 нанометр, эукариотларда 25-30 нанометр ташкил этади. Икки суббирликдан ташкил топган.
Эукариотлар ҳужайрасида рибосомалар эндоплазматик реттикулум мемранасига боғланиб ёки ситоплазмада эркин ҳолатда жойлашиши мумкин. Копинча бир неча рибосомалар боғлашиб полирибосома (полисома) ташил этиши мумкин. Эукариотлар ҳужайрасида рибосомалар ядроча деб номланадиган махсус ядро аппаратида ҳосил болишади.
Рибосомаларининг седиментация коэффициэнти эукариотларнинг ситоплазма рибосомаларида 80С (катта суббирлик 60С ва кичик суббирлик 40С), прокариотларда (митохондрия ва пластидалар) рибосомаларида эса 70С (катта суббирлик 50С ва кичик суббирлик 30С) га тенг.
Рибосомалар (рибонуклеин кислота ва ...сома) — ўз таркибида рибонуклеин кислоталарни сақловчи ситоплазманинг доимий, мембранасиз органоидлари. Рибосоманинг кашф этилиши электрон микроскопик тадқиқотларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Ҳар бир Рибосома диаметри 20 нм дан ошмайдиган катта ва кичик суббирликлардан иборат. Суббирликлар қўшилиши ёки ажралиши мумкин. Прокариотларнинг хужайраларида рибосомалар нисбатан кичикроқ бўлади. Рибосома митохондриялар ва хлоропластлар таркибида ҳам учрайди. Эукариотлар, прокариотлар, митохондриялар ва хлоропластлардаги Рибосома кимёвий таркиби жиҳатидан ҳам бирмунча фарққилади. Масалан, прокариотларнинг П. ида оқсилларнинг 55 хили мавжуд, эукариотларда эса 100 дан ортиқ бўлади. Рибосома оқсилни синтезлайди. Шунинг учун оқсил синтезини бошловчи, давом эттирувчи ва тугатувчи Рибосома мавжуд. Рибосоманинг А (аминокислоталар бирикадиган) ва Р (пептид боғлари ҳосил бўладиган) фаол қисмлари бор. Оқсил синтези жараёнида бир молекула иРНКда бир нечта Рибосома кетмакет жойлашиб, транслясия амалга ошади. Бундай П. мажмуаси полисомалар дейилади. Эндоплазматик тўр мембранаси билан боғланган Рибосомада ҳужайрадан ташқарига секрецияланувчи оқсиллар, гиалоплазмада эркин жойлашган Рибосомада эса ҳужайранинг ўзи учун зарур бўлган оқсиллар синтезланади. Оқсил синтези жадал кечувчи ҳужайраларда Рибосома сони жуда кўп бўлади. Эукариот ҳужайраларда Рибосома ядрочада ҳосил бўлади. Дастлаб ДНК матрицасида рибосомал РНК (рРНК) синтезланади. Сўнгра РНК оқсил молекулалари билан қўшилиб, Рибосома суббирликларини ҳосил қилади ва ядродан ситоплазмага чиқарилади. [1]
Манбалар
[edit | edit source]Альбертс Б. и др. Молекулярная биология клетки в 3 томах. Т1. 2015
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Пибосома (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-05-31 санасида архивланган)