Оғахон
Appearance
Оғахон — исмоилийларнинг низорийлар фирқаси бошлиғининг унвони. ХИХ асрнинг 1-ярмидан шу ном билан аташ одатга айланган. Низорийлар фиркасининг ҳозирги имоми, Али ва Фотиманинг авлоди ҳисобланадиган Карим шоҳ Оғахон унвонини олган кишиларнинг тўртинчисидир. У 1957 йил имоматни қабул қилган. Унинг Ҳиндистон ва Кенияда жойлашган қароргоҳидан таблиғчилар жўнатиб турилади, бу таблиғчилар низорийлар таълимотини (айниқса, Африкада фаоллик кўрсатиб) тарғиб қилиш билан шуғулланадилар. Ҳозирги вақтда низорийлар жамоаси (баъзи мамлакатларда уларни ҳўжалар ёки оғахонийлар деб аташади) Осиё ва Африканинг 20 дан ортиқ мамлакатида (хусусан, Афғонистон шимоли — Бадахшонда) мавжуд.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |