Дашти қипчоқ
Туркий халқлар тарихи ХИВ асрга қадар |
---|
Турк хоқонлиги 552-744 |
Хазар хоқонлиги 618-1048 |
Сиртор 628-646 |
Кангар бирлашмаси 659-750 |
Турк Шаҳи 665-850 |
Туркаш хоқонлиги 699-766 |
Кимаклар хоқонлиги 743-1035 |
Уйғур ҳоқонлиги 744-840 |
Ог'уз Ябг'у давлати 750-1055 |
Қарлук Ябг'у давлати 756-940 |
Қорахонийлар давлати 840-1212 |
Канса Уйг'ур давлати 848-1036 |
Қочо 856-1335 |
Бижанак хоқонлиги 860-1091 |
Ғазнавийлар империяси 963-1186 |
Салжуқийлар давлати 1037-1194 |
Дашти қипчоқ 1067-1239 |
Хоразмшоҳлар империяси 1077-1231 |
Кераитлар 11тҳ cентурй-13тҳ cентурй |
Деҳли султонлиги 1206-1526 |
Қарлуқидлар 1224-1266 |
Олтин Ўрда 1240с-1502 |
Мамлуклар давлати 1250-1517 |
Дашти қипчоқ, Қипчоқ дашти — Сирдарёнинг юқори оқими ва Тяншаннинг ғарбий ён бағридан Днепр дарёсининг қуйи оқимига қадар ёйилган даштларни 11 — 15-асрларга оид араб ва форс манбаларидаги номи. "Д.Қ." атамасини дастлаб Носир Ҳисрав (11-аср) қўллаган. Бу даврда қипчоқлар Иртиш дарёси соҳилларидан ғарбга томон кўчиб (1030-йил) Хоразмга қўшни бўлишган ва ҳозирги Қозоғистон ҳудуди, шунингдек, жан.-рус даштларини эгаллашган. Д. Қ. аҳолиси шарқ манбаларида — қипчоклар, рус солно-маларида — половецлар, Византия хроникаларида — куманлар, венгер манбаларида кунлар деб аталган. Д. Қ. 2 қисм — Шарқий ва Ғарбий қисмдан иборат бўлиб, Ёйиқ (Урал) дарёси уларнинг чегараси саналган. Ғарбий қисм Ёйиқ ва Итил (Волга) дарёсидан то Днепргача бўлган ҳудуддан иборат бўлган. 13-асрда Д. Қ.ни мўғуллар босиб олиб, тарихда Жўжи улуси номи билан машҳур Олтин Ўрда давлатини барпо этганлар. 14-аср бошларида Жўжи улуси 2 қисмга бўлиниб кетган. Д. Қ.нинг шарқий қисмида Оқ Ўрда ташкил топган. Д. Қ. нинг ғарбий қисми рус йилномаларида "Половецлар ери" номи билан учрайди. 14-аср 60-й.ларидан шарқий Д. Қ. "Ўзбеклар мамлакати", унинг аҳолиси эса "ўзбеклар" деб атала бошланди. 15-асрнинг 20-й.дан бошлаб шарқий Д. Қ.да Абулхайрхон ва унинг қариндош-уруғлари ҳукмронлик қилган. Д. Қ.нинг асосий ахолией кўчманчи ва ярим ўтроқ бўлиб, чорвачилик ва овчилик, дарё ва кўл ёқаларида яшаган аҳоли деҳқончилик, шаҳарлари (Сарой Боту, Сарой Берка, Ўрда Бозор, Сиғноқ, Арқуқ) даги аҳоли эса ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. 16—18-асрларда Мовароуннаҳр тарихшунослигида "Д. Қ." атамаси унинг шарқий қисми (ҳоз. Қозоғистон) ни англатган.
Адабиёт
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Кляшторний С.Г., Султанов Г. И., Казахстан. Летопис трёх тисячелетий, Алма-Ата, 1992;
- Мурад Аджи, Полин половецкого поля. М., 1994.
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |