Иероглифлар
Иероглифлар (қадимги юнонча: ἱερός — „муқаддас“ ва γλύφω — „ўйиқ“) — бир сўз, бўғин ёки товушни ифодалашга хизмат қилувчи фафик ифода. Иероглифларнинг энг қадимгиси Миср ёзуви белгилари бўлиб, милоддан аввалги 4-минг йиллик охирида қўлланган. Ҳозирда 5 мингга яқин Миср иероглифи маълум. Миср иероглифлари орасида қуйидагилар фарқланади: 1) бир консонатли белгилар (30 га яқин); булар миср тилидаги ундош товушларни ифода этган; 2) морфемаларни фонетик ифодалаш учун икки ва уч консонантли белгилар; 3) бир бутун сўзни ифодалаш учун идеограммалар; 4) детерминатлар — сўз маъносини аниқлаштирувчи ёрдамчи (талаффуз этилмайдиган) идеографик белгилар.
Иероглифлар термини ёзувнинг бошқа тизимларига нисбатан ҳам ишлатилади. Масалан, қадимги (милоддан аввалги 2 мингинчи йиллар) ва ҳозирги Хитой ёзуви, хат ёзувининг (милоддан аввалги 2—1-минг йиллар) турли тасвирий (миххат бўлмаган) белгилари ва бошқаларга нисбатан қўлланади[1].
Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |