Jump to content

Жуан Пиззи

From Vikipediya

Жуан Антонио Пиззи (талаффузи: Хуан Антонио Пицси) — испаниялик футболчи ва аргентиналик футбол мураббийи.

Жуан Антонио Пиззи Футбол
Умумий маълумот
Исм шарифи Жуан Антонио Пиззи
Туғилган                                         7-июн 1968-йил(1968-06-07) (54 ёш)

Санта Фе, Аргентина
Фуқаролиги Флаг Испании Испания
Бўйи       185 cм
Позицияси ҳужумчи
Ҳозирги жамоаси                
Клуб Флаг ОАЭ Ал Wасл
Лавозими Бош мураббий
Ёшлар клублари
Флаг Аргентини Росарио Cентрал
Клублардаги карераси
1988—1990 Флаг Аргентини Росарио Cентрал 57 (27)
1990—1991 Флаг Мексики Толуcа 30 (12)
1991—1993 Флаг Испании Тенерифе 68 (30)
1994—1996 Флаг Испании Тенерифе 73 (46)
1996—1998 Флаг Испании Барcелона 48 (11)
1998—1999 Флаг Аргентини Ривер Плате 17 (6)
1999—2000 Флаг Аргентини Росарио Cентрал 28 (19)
2000 Флаг Португалии Порто 11 (3)
2001 Флаг Аргентини Росарио Cентрал 28 (11)
Логотип Викисклада Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Биографияси

[edit | edit source]

Фаолияти

[edit | edit source]

Жуан Пиззи профессионал фаолиятини Аргентинанинг „Росарио Cентрал“ клубида бошлаган ва у эрдан Мексиканинг „Толука“ клубига кетган. Мексикадаги муваффақиятли мавсумдан сўнг Жуан Пиззи Испанияга йўл олди[1]. Унинг янги клуби „Тенерифе“ бўлиб, у ерда икки мавсумда 30 та гол урди. У ҳам жамоасига УЭФА кубоги саралашига ёрдам берди.

„Тенерифе“даги муваффақиятли ўйини муносабати билан, „Валенcиа“ футболчи билан қизиқиб қолди ва у 1993-йилда у ерга кўчиб ўтди. У клуб сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва „Олтин буца“га даъвогар бўлди[2].

Икки муваффақиятли мавсумдан сўнг Жуан Пиззи 1996 -йил „Барcелона“га кўчиб ўтди. Жуан Пиззи рақобатда Роналду, Сонни Андерсон ва Луис Энрикега ютқазди. Икки мавсумда у 11 та гол урди, аммо шунга қарамай, у клуб мухлислари орасида машҳур бўлди[3].

„Барcелона“ билан 1996-йил Жуан Пиззи Испания Суперкубогини, 1997-йил УЭФА Кубоги эгалари кубогини ва УЭФА Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, у жамоа билан биргаликда ўзининг ягона чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Кейинчалик, Жуан Пиззи Аргентинага қайтиб, у ерда „Ривер Плате“да ўйнай бошлади. Бироз вақт ўтгач, Жуан Пиззи „Росарио Cентрал“га қайтди. Бироқ, 2002-йил Жуан Пиззи яна жамоани тарк этди, бу сафар жароҳат олган Мартин Палермо ўрнига ўринбосар излаётган „Вилларреал“ билан шартнома имзолади.

Мураббийлик карераси

[edit | edit source]

Фаолиятини тугатгандан сўнг, Жуан Пиззи поло ўйнашга қизиқиб қолди. Бироз вақт ўтгач, Жуан Пиззи перулик Хосе дел Солар билан бирга Аргентинанинг „Колон“ клубини бошқара бошлади. Бироқ, Клаусура чемпионатининг дастлабки босқичларида учта мағлубиятдан сўнг иккаласи ҳам ишдан бўшатилди.

2013-йилнинг декабрида Жуан Пиззи Испаниянинг „Валенcиа“ жамоаси бош мураббийи бўлди[4]. 2014-йилнинг июл ойида клубнинг янги раҳбарияти томонидан у ўз лавозимидан озод этилганди.

2014-2016-йилда Мексиканинг „Леон“ клубини бошқарган. 2016-йил январ ойида у ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этди.

Статистикаси

[edit | edit source]
Но. Сана Клуб Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 18-январ 1995 Риазор, А Cоруñа, Спаин  Уругвай 1-0 2-2 Ўртоқлик учрашуви
2 6-сентабр 1995 Лос Cáрменес, Гранада, Спаин Кипр республикаси 3-0 6-0 УЭФА Евро-1996 саралаши
3 5-0
4 20-сентабр 1995 Виcенте Cалдерóн, Мадрид, Спаин  Аргентина 1-0 2-1 Ўртоқлик учрашуви
5 13-ноябр 1996 Ҳелиодоро Родрíгуэз, Тенерифе, Спаин  Словакия 1-0 4-1 Ўртоқлик учрашуви
6 12-феврал 1997 Риcо Пéрез, Алиcанте, Спаин Малта 4-0 4-0 Ўртоқлик учрашуви
7 3-июн 1998 Эл Сардинеро, Сантандер, Спаин Шимолий Ирландия 1-0 4-1 Ўртоқлик учрашуви
8 2-0

Ютуқлари

[edit | edit source]
Ўйинчи сифатида
  • Испания чемпиони: 1997-1998
  • Испания кубоги соҳиби (2): 1996-1997, 1997-1998
  • Испания Суперкубоги соҳиби: 1996-йил
  • Ғолиблар кубоги соҳиби: 1996-1997
  • Европа Суперкубоги ғолиби: 1997-йил
  • Аргентина байроғи Аргентина чемпиони: Дастлабки 2013-йил
  • Чили чемпиони: 2010-йил
  • Америка кубоги соҳиби: 2016-йил

Манбалар

[edit | edit source]