Jump to content

Кекирик

From Vikipediya
Кекирик
 
Классификацияси ва ташқи линклар
КХК-10 Р14
КХК-9 787.3
ДисеасесДБ 30089
МедлинеПлус 003080
Кекирик

Кекирик, кекириш – меъдадан ёки қизилўнгачдан оғиз орқали беихтиёр ҳаво чиқиши. Меъданинг ўн икки бармоқ ичакка ўтган жойи (пилорус) торайиб қолганда меъда, диафрагма ва қорин мускуллари рефлекс йўли билан қисқарганда рўй беради. Кекирик меъда, жигар, ўт пуфаги ва бошқа аъзолар касалликлари, шунингдек, юрак-томир системаси фаолияти сусайганда, невроз ва ҳоказоларда кузатилади. Соғлом одамлар шошиб овқат еганида, минерал сув ичганида ёки қуруқ овқат еганида кўп ҳаво ютилиши натижасида кекиради. Бундай кекирикнинг ҳиди ҳам, таъми ҳам бўлмайди ва бирорта касаллик белгиси ҳам ҳисобланмайди. Кекирик аксарият эмадиган болаларда рўй беради: бола эмаётганида ортиқча ҳаво ютиб юборади ва кейин уни сут билан оз-оздан чиқаради. Меъда ширасининг кислоталилиги ошиб кетганда кекирик нордон бўлади. Аччиқ кекирик меъдага ўн икки бармоқ ичакдан сафро тушганда кузатилади. Бемаврид кекиравериш бирор касаллик аломати бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда кекирикка сабаб бўлган асосий касаллик даволанади[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил