Логос
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Логос (юн. логос) — юнон фалсафасидаги тушунчалардан бири; дастлаб — сўз, нутқ, тил; кейинчалик кўчма маънода — фикр, тушунча, акл, мазмун, оламий қонун маъносини англатган. "Л." терминини Гераклит жорий қилган. Л.ни борлиқни ҳар томонлама англаш, унинг ритми ва уйғунлиги деб, аввал-ибтидо олов билан айнан деб тушунган, дунёнинг асоси деб билган. Л. абадий, умумий ва зарурий, ҳамма нарса Л. бўйича содир бўлади. Платон ва Аристотел Л.ни ҳам борлиқнинг қонуни, ҳам мантиқий принсип сифатида тушунган. Аристотел фикрича, ички Л. (ҳали айтилмаган фикр) ва ташқи Л. (айтилган сўз) мавжуд. Стоиклар ҳам ички Л.ни ташқи Л.дан фарқ қилсаларда, лекин улар Л.га бирмунча бо-шқачароқ мазмун берадилар. Уларнинг фикрича, Л. ҳамма нарсанинг ибтидоси бўлиб, барча нарсалар Л.дан бошлаб ривожланади. "Л." тушунчаси яҳудийлик ва христианлик таълимотларида ҳам бор. Христианликка кўра, Л. шахс сифатида ердаги тирик худо (Исо)дир, худо билан бу дунё ўртасидаги воситачидир. Янги замон фалсафасида "Л." тушунчасини Гегел ишлатди, у Л.ни обектив тушунча билан бирдай қилиб кўрсатди ва уни "мавжудот акли" ёки "оламий ақл" деб ҳисоблади. [1]
Манбалар
[edit | edit source]Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |