Ванадзор
Ванадзор арманча: Վանաձոր | |
---|---|
Лори вилояти маркази | |
| |
40°48′46″Н 44°29′18″Э / 40.81278°Н 44.48833°Э | |
Мамлакат | Арманистон |
Ҳукумат | |
• Мер | Аркади Пелешян |
Асос солинган | 1828-йил |
Аввалги номлари |
1935-йилгача — Караклиса 1992-йилгача — Кировакан |
Майдон | 32 км2 (12 кв ми) |
Иқлим тури | континентал иқлим |
Расмий тил(лар)и | арман тили |
Аҳолиси (2023-йил) |
90 047 |
Зичлиги | 2700 киши/км2 |
Миллий таркиб | арманлар, руслар, курдлар, украинлар, қозоқлар |
Конфессиявий таркиб | христианлар |
Этнохороним | ванадзорликлар |
Вақт минтақаси | УТC+4 |
Телефон коди | (+374) 322 |
Почта индекс(лар)и | 2001-2024 |
Автомобил коди | 36 |
Ванадзор (арманча: Վանաձոր, 1935-йилгача — Каракалиса, 1935-йилдан 1992-йилгача — Кировакан дея номланган) — Арманистон шимолидаги Лори вилоятининг маркази, мамлакатда катталиги бўйича учинчи ўринда турувчи шаҳар. 2023-йилги маълумотларга кўра, шаҳарда 76 000 киши истиқомат қилади[1]. Ванадзорда Арман апостол черковининг Гугарк епархияси қароргоҳи жойлашган[2].
Шаҳар Арманистон пойтахти Ереван шаҳридан 128 км шимолда жойлашган бўлиб, Базум ва Пампак тоғлари билан ўралган.
Ванадзор шаҳри Франсиянинг Багнеух, Грузиянинг Батуми, Россиянинг Кисловодск ҳамда Подолск, АҚШнинг Пасадена, Эстониянинг Маарду, Беларуснинг Витебск ҳамда Хитойнинг Зҳузҳоу шаҳарлари билан бир хил географик узунликда жойлашган[3].
Шаҳардан 146 км шимолда Тбилиси, 120 км жанубда Вагаршапат, 80 км жануби-шарқда Севан ҳамда 78 км шарқда Иджеван шаҳарлари жойлашган[4].
Шаҳарнинг жануби-ғарбида жойлашган Ванадзор ботаника боғи Арманистондаги 5 та йирик боғдан биридир[5][6]. Шаҳарда жойлашган Лори-Пампак археологик музейи 1938-йил очилган бўлиб, унда 34 000 га яқин экспонат мавжуд.
Номланиши
[edit | edit source]Шаҳар Россия империясининг расмий ҳужжатларида Караклис (туркча: Кара килисе — „Қора черков“) шаклида қайд этилган[7][8]. Арманистон СССРга қўшилгач, 1926-йилда шаҳарга арман болшевик инқилобчиси Александр Миасникян шарафига Мартунашен деб ном берилган[9]. Шаҳар 1935-йил 3-январда болшевиклар етакчиси Сергей Киров шарафига Кировакан деб номланган.
Арманистон мустақилликка эришгач, 1992-йил 25-июнда шаҳардан оқиб ўтувчи Ванадзор дарёси номидан келиб чиқиб, шаҳар ҳам Ванадзор дея номланган. Ванадзор сўзи арманчада „монастирлар водийси“ деган маънони англатади[10].
Тарихи
[edit | edit source]Ҳозирги Ванадзор ҳудудида Жез давридан бери одамлар яшаб келади[11]. ВИИ—ИХ асрларда ҳудудни Аршакийлар ва Багратунийлар сулолалари бошқарган[12]. Х асрдан ХИИ асргача эса бу ҳудуд Лори қироллиги таркибига кирган. Салжуқийларнинг Лори қироллигига қилган ҳужуми сабаб шаҳар Салжуқийлар империясига қўшиб олинган. 1801-йилда Лори вилоятининг барча ҳудудлари Россия империяси таркибига қўшилди. Лори вилояти Россия мудофаа кучларининг форсларга қарши жанг қилиши учун қулай жой эди. 1826-йили Лори вилояти рус-форс уруши пайтида Сиддиқ Ҳасанхон томонидан вайрон қилинган[13]. 1828-йилда рус-турк уруши пайтида руслар ўз қўшинларини жойлаштириш учун энг қулай жой сифатида Каракалисани танлаб, ўз қўшинларини ушбу ҳудудда жойлаштиришган.
Арман олими Хачатур Абовяннинг сўзларига кўра, Каракилиса аҳолиси 1820-йилнинг охирларига келиб, 600 кишига яқин бўлган[14]. Аҳолининг асосий қисми Еревандан келган муҳожирлар эди. 1849-йилда Каракалиса Россия империяси таркибидаги Ереван губернаторлигига бўйсунган. 1899-йили Каракалисадан Тбилисига темирйўлнинг очилиши шаҳарни сезиларли даражада ривожлантирди. 1939-йилда архитекторлар Загарян ва Минасянлар томонидан Кировакан (бу вақтга келиб шаҳар номи Сергей Киров шарафига Кировакан деб ўзгартирилган) шаҳрини қайта қуриш режаси ишлаб чиқилди. 1950-йилда ушбу шаҳар деярли қайта қурилди. Шу пайтда, Сергей Киров номидаги марказий майдон ҳамда кўплаб маъмурий бинолар қуриб битказилди. 1988-йилда Кировакан, Гюмри ва Спитак шаҳарларида кучли зилзила содир бўлган. Зилзила пайтида Кироваканда яшовчи 564 киши ҳалок бўлган, бироқ шаҳардаги аксарият биноларга зилзила таъсир қилмаган[15].
Географияси ва иқлими
[edit | edit source]Лори вилоятининг маркази бўлган Ванадзор шаҳри Еревандан 128 км шимолда, Пампак дарёсининг ёқасида жойлашган[16]. Шаҳар денгиз сатҳидан 1350 метр баландликда жойлашган бўлиб, баландлиги 2500 метрдан ортиқ бўлган Базум ва Пампак тоғлари билан ўралган. Шаҳарнинг жануби-шарқий ҳудуди ўрмонлар билан қопланган[17].
Ванадзорнинг қиш ойларидаги ўртача ҳарорати −4.2 °C (24.4 °Ф), ёзда эса 20 °C (68 °Ф)ни ташкил этади[18]. Шаҳарнинг иқлими континентал иқлимига хос бўлиб, йиллик ёғин миқдори 650 мм ни ташкил қилади.
Ванадзор иқлими | |||||||||||||
---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | |
Ўртача ҳарорат, °C | 1,5 | 2,8 | 7,0 | 13,5 | 18,4 | 21,0 | 23,3 | 23,8 | 20,5 | 16,5 | 9,4 | 4,3 | |
Ўртача минимал, °C | −8,3 | −7,1 | −3 | 4,3 | 9,2 | 12,5 | 15,2 | 15,4 | 11,3 | 6,8 | −0,3 | −5,9 | |
Мутлақ минимал, °C | −18 | −17 | −13 | −5 | 0,0 | 4,0 | 7,0 | 7,0 | 2,0 | 3,0 | −10 | −16 | |
Ёмғир, мм | 18 | 25 | 36 | 63 | 96 | 95 | 58 | 43 | 32 | 47 | 33 | 19 | |
Манба: WМО[19] |
Демографияси
[edit | edit source]Популяция
[edit | edit source]1930-йилларда Арманистонга кириб-чиқиш билан боғлиқ чекловлар олиб ташланганидан сўнг, Караклиснинг аҳолиси сезиларли даражада ошиб борди. Шаҳарга Яқин Шарқ ва Европадаги арман геноцидидан омон қолган арманлар кўчиб кела бошлаган. Кўчиб келган арманларнинг катта қисми ғарбий арман тилида сўзлашган. Ҳозирги кунда Ванадзорда 2000 га яқин ғарбий арман кўчманчилари яшашади. Улар ҳали ҳам ғарбий арман лаҳжасида сўзлашишади[20]. 1831-йилдан ҳозиргача Ванадзор аҳолиси сонининг ўзгариши қуйидаги жадвалда кўрсатилган:
Йил | Аҳоли сони |
---|---|
1831 | 494 |
1873 | 2,017 |
1897 | 3,917 |
1915[7] | 6,671 |
1926 | 8,640 |
1939 | 17,607 |
1959 | 49,423 |
1979 | 148,876 |
2001 | 107,394 |
2011 | 86,199 |
Дини
[edit | edit source]Ванадзор аҳолисининг асосий қисми христианлик динига эътиқод қилади. 2016-йилги маълумотларга кўра шаҳарда 6 та черков мавжуд[21][22][23].
- Авлиё Аствацацин черкови 1831-йилда қурилган бўлиб, халқ орасида „қора черков“ номи билан машҳур. Черков 1999-йилда тўлиқ таъмирланган[24].
- Камакатар черкови ўрта асрларга оид черков бўлиб, шаҳарнинг шимоли-шарқида жойлашган. Черков 1841-йилда реконструксия қилинган.
- Биби Марям черкови 1895-йилда қурилган. Черков рус православ мазҳабига эътиқод қилувчилар учун хизмат қилади[25].
- Авлиё Саргис черкови 2000-йил очилган бўлиб, Ванадзор университетининг ёнида жойлашган[26].
- Авлиё Григорий собори 2005-йилда очилган бўлиб, ҳозирда бу собор Арман апостол черковининг Гугарк епархияси қароргоҳи ҳисобланади[27].
Протестант эътиқодида бўлган ғарбий арманлар 1946-йилда Арман евангелист черковини ташкил этишди. Ўша пайтда диний фаолият билан шуғулланиш тақиқланган бўлсада, ғарбий арманлар ўз эътиқодларида содиқ қолишган[28].
Маданияти
[edit | edit source]Ванадзорда бир қанча археологик ёдгорликлар бор. 1938-йил очилган Лори-Пампак археологик музейи Ванадзор шаҳридан топилган экспонатлар билан бойитилган. Ҳозирги кунда ушбу музейда 34 000 га яқин экспонат мавжуд[29].
Ванадзор – Лори вилояти ҳамда Арманистон шимоли-шарқининг маданий маркази ҳисобланади. Шаҳардаги Чарлес Азнавоур номидаги Ванадзор маданият маркази Арманистондаги энг йирик маданий марказлардан биридир. Бундан ташқари шаҳарда Эдуард Кзартмян номидаги мусиқа мактаби, Ванадзор тасвирий санъат музейи ҳамда Степан Зоряннинг уй-музейи ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шаҳарда Ванадзор мусиқали драма театри ҳамда қўғирчоқ театрлари ҳам мавжуд. 2016-йилги маълумотларга кўра, Ванадзорда 8 та кутубхона мавжуд бўлиб, шулардан 4 таси болалар кутубхонасидир[30][31].
Транспорти
[edit | edit source]Ванадзорни М-3 автомагистрали Ереван шаҳри билан, М-6 автомагистрали Грузия чегараси билан ҳамда М-8 автомагистрали Тавуш вилояти билан боғлайди[32].
Шаҳарнинг марказида Жанубий Кавказ темирйўл стансияси мавжуд бўлиб, у Ванадзорни Гюмри шаҳри орқали Ереван билан боғлайди[33]. Ванадзордан 44 км шимолда жойлашган Степенаван аэропорти шаҳарга энг яқин бўлган аэропортдир[34].
Иқтисодиёти
[edit | edit source]Ванадзор шаҳри Лори вилоятининг саноат марказларидан бири ҳисобланиб, шаҳарда кимё маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар мавжуд. Шаҳарда бир қанча тикувчилик фабрикалари ҳам мавжуд, улар жумласига 1962-йилда ташкил қилинган „Дав-Гар“ тикувчилик фабрикаси, 1977-йилда ташкил қилинган „Дарббаг“ тикувчилик фабрикаларини мисол қилиб келтириш мумкин. Шаҳар иқтисодиётида кимё маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг ҳам улуши баланд бўлиб, улар сирасига, 1929-йил ташкил этилган „Ванадзор ЧимПром“ кимё маҳсулотлари заводи ҳамда 1969-йилда қурилган „Гипк“ кимё заводларини киритиш мумкин. Ванадзорда ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари асосан, туфлар, базалт ва гилларни ташкил қилади. Шаҳарда 1961-йил ташкил этилган Ванадзор ИЭС ўз фаолиятини олиб бормоқда[35].
Таълим тизими
[edit | edit source]Ванадзорда кўплаб таълим муассасалари мавжуд. Шаҳарда 4 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, ҳозирда улар ўз фаолиятини олиб бормоқда[36].
- Ҳовҳаннес Туманян номидаги Ванадзор давлат университети 1969-йилда очилган бўлиб, университетда 5 та факултет бор[37]:
- Филология факултети
- Тарих ва география факултети
- Педагогика факултети
- Кимё ва биология факултети
- Физика ва математика факултети
- Петрос Мелконян номидаги Арманистон давлат политехника университетининг Ванадзор филиали 1959-йил ташкил этилган бўлиб, университетда 2 та факултет бор[38]:
- Технологиялар иқтисодиёти факултети
- Коммуникация тизимлари факултети
- Арманистон миллий аграр университетининг Ванадзор филиали 2004-йилда очилган[39].
- Мкҳитар Гош номидаги Арманистон-Россия халқаро университети 1995-йилда очилган[40][41].
2009-йилги маълумотларга кўра, Ванадзорда 6 та техникум, 30 та ўрта таълим мактаби ҳамда 20 та мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини олиб бормоқда[42].
Спорти
[edit | edit source]Ванадзор шаҳрида футбол ўйини машҳур бўлиб, шаҳарда 1936-йили „Лори-Ванадзор“ футбол клуби ташкил этилган. Арманистон мустақиликка эришганидан сўнг, 2006-йилда молиявий инқироз сабаб жамоа тарқаб кетган[43].
Ванадзордаги энг катта стадион Лори стадиони бўлиб, унинг сиғими 5000 кишига мўлжалланган. Шаҳарда 2016-йил 29-октябрда Ванадзор марказий футбол академияси очилган. 2017-йил ванадзорлик тадбиркор Товмас Григорян томонидан „Лори“ номли футбол клуби ташкил қилинган[44][45].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Перманент Популатион Фигурес оф тҳе Републиc оф Армениа ас оф 1 Жануарй 2023“. Статистиcал Cоммиттеэ оф тҳе Републиc оф Армениа (2023-йил 1-январ). 2023-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-июн.
- ↑ „Абоут Ванадзор cитй“. Британниcа энсиклопедияси. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Քույր քաղաքներ“ (ҳй). ванадзор.ам. Ванадзор. Қаралди: 2020-йил 2-июл.
- ↑ „Расчёт расстояний между городами“. Транспортная компания «КСВ 911». 2011-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-август.
- ↑ „Ванадзор ботаниcал гарден сите“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзорский Ботанический Сад“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ 7,0 7,1 Кавказский календарь на 1916 год, 71ст (Руссиан), Типография канцелярии Е.И.В. на Кавказе, казеннй дом, 1916 — 67-бет.
- ↑ „Что такое КАРАКЛИС?“. Словопедиа.орг. Қаралди: 4-ноябр 2023-йил.
- ↑ Ҳакобян, Т. Кҳ.; Мелик-Бакҳшян, Ст. Т.; Барсегҳян, Ҳ. Кҳ. „Кировакан“, . Ҳаястани эв ҳаракицʻ шржаннери тегҳануннери баṛаран (ҳй). Ереван Стате Университй, 1991 — 149–152-бет.
- ↑ Жоҳн Эверетт-Ҳеатҳ, Тҳе Cонcисе Охфорд Диcтионарй оф Wорлд Плаcе Намес, 2019, ИСБН 9780191882913, с.в.
- ↑ „ВАНАДЗОР Лублин“. Лублин/Cитй оф инспиратион. Қаралди: 4-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзор“. Армениа Дисcоверй. Қаралди: 4-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Жамес Босботинис Ревивал оф Шуш“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Гҳаракилиса“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзор cитй“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „АРМ-Ванадзор грунг“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Лоcатион оф Ванадзор“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Авареге температуре оф Ванадзор“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Wорлд Wеатҳер Информатион Сервиcе“. WМО. Қаралди: 2023-йил 3-июл.
- ↑ „Ванадзор'с пеопле“. 2023-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Тҳе Армениан Апостолиc Чурч“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Религион ин Армениа“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „2019 Репорт он Интернатионал Религиоус Фреэдом: Армениа“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Тҳе армениан чурч:Мотҳер сеэ оф ҳолй“. 2023-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Камкатар чапел“. 2017-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-октябр.
- ↑ www.гов.ам:Религиоус организатионс ин Армениа (ин Армениан)
- ↑ „Ст. Грегорй оф Нарек“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „ТҲЕ ЭВАНГЕЛИCАЛ CҲУРCҲ ОФ АРМЕНИА ИН ЭАСТЕРН АРМЕНИА: ҲИСТОРЙ АТ А ГЛАНCЕ“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Лори памбак лоcал лоре мусеум“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзор Мусеум оф Фине арц“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Թանգարաներ“.
- ↑ „Армениа: Препаринг тҳе Нортҳ-Соутҳ Роад Cорридор Девелопмент Прожеcт“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзор раилwай лине“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Степанаван Аирпорт. Скйбрай“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзор индустриал cентре“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзор эду сйстем“. 2023-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Լրահոս Ամփոփվեց «Մրցունակ գիտելիքի ծրագիր» դասընթացի երկրորդ փուլը Ռիգայի РИСЕБА համալսարանում կայացան «МЕДИА» նախագծի ուսուցողական հանդիպումները Վանաձորի պետական համալսարանի «Բազում» հանգրվանը դարձյալ հյուրընկալել է Արցախից տեղահանված մեր հայրենակիցներին 2023/2024 ՈՒՍՈՒՄՆԱԿԱՆ ՏԱՐՎԱ ՄԱԳԻՍՏՐԱՏՈՒՐԱՅԻ ՀԵՌԱԿԱ ՈՒՍՈՒՑՄԱՆ ԸՆԴՈՒՆԵԼՈՒԹՅՈՒ“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „НАТИОНАЛ ПОЛЙТЕCҲНИC УНИВЕРСИТЙ ОФ АРМЕНИА“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзор бранч оф тҳе Армениан Натионал Аграриан Университй“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Университей афтер Мҳитар Гош“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „МББС ин Армениа“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ванадзор опен эдуcатион“. Қаралди: 9-октабр 2023-йил.
- ↑ „Неwс“. www.ффа.ам.
- ↑ „ՀՖՖ նախագահն այցելեց Վանաձորի ֆուտբոլի ակադեմիա (լուսանկարներ)“. www.ффа.ам.
- ↑ „Ванадзор Фоотбалл Аcадемй ис опен“. 2018-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-октябр.