Ёшлик
„Ёшлик“ – Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий-адабий журнали. Тошкентда ойда 1 марта чиқади.
Муассислари ва тарихи
[edit | edit source]Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракати. Дастлаб 1982-йилда ташкил этилган. 1991 йилда ҳозирги ном билан қайта тикланди. Жур. ёш истеъдодларни кашф этиш, ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларини эълон қилиш борасида бир қатор хайрли ишларга қўл урди. Жур. саҳифаларида янги бадиий асарлар билан бир қаторда бугунги ешларнинг орзу-умидлари, ўй-ташвишлари, маънавияти, дунёқарашлари ҳақида бақс юритувчи мақолалар ва суҳбатлар мунтазам бериб борилади. Муҳаррири – Абдуқаюм Йўлдошев (1999 йилдан) „Ёшлик“ журналида турли даврларда Эркин Воҳидов, Омон Матжон, Ғаффор Ҳотамов, Тоҳир Малик, Собир Ўнар муҳаррирлик қилишган. Адади 10000 (2002)[1].
Манбалар
[edit | edit source]Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |